Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Иқтисод 27/05/2025 Озарбайжоннинг Foster APC компанияси Ўзбекистондаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдор

Озарбайжоннинг Foster APC компанияси Ўзбекистондаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдор

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ИССВда Озарбайжон Республикаси v ижрочи директори Мужтаба Наваз билан учрашув бўлиб ўтди.

2016 йилда ташкил этилган Foster APC Озарбайжоннинг қурилиш ва инжиниринг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган етакчи компанияларидан биридир.

Учрашувда хорижий компанияга Ўзбекистонда инвесторлар учун яратилган имкониятлар, имтиёзлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Компания раҳбарияти Ўзбекистонда энергетика, сув ресурсларини бошқариш ва геология соҳаларидаги лойиҳаларда инвестор сифатида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Музокаралар якунида бўлажак ҳамкорлик доирасида қўшимча техник-иқтисодий маълумотлар алмашиш, лойиҳа параметрларини баҳолаш ва зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг