Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/07/2018 ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари энг кам иш ҳақига боғланди
ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари энг кам иш ҳақига боғланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу дегани энди ҳар сафар иш ҳақлари кўтарилса, контракт нархи ҳам кейинги семестрдан ошади дегани.

Шунингдек, 1 сентябрдан тўлов-контрактнинг янги нархлари белгиланди.

Бакалаврда:

энг арзон контракт - 45 баравар, яъни 8 млн. 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг);

энг қиммат контракт - 60 баравар, яъни 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг).

Магистратурада:

энг арзон контракт - 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг);

энг қиммат контракт - 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг).

Махсус сиртқида:

энг арзон контракт - 15 баравар, яъни 2 млн 764 минг 500 сўм (илгари 2 млн 220 минг);

энг қиммат контракт - 27 баравар, яъни 4 млн 976 минг 100 сўм (илгари 3 млн 110 минг).

Кундузги сиртқида:

энг арзон контракт - 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм;

энг қиммат контракт - 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм.

Иккинчи мутахассисликда (17/18 ўқув йилида кирганлар учун):

энг арзон контракт - 25 баравар, яъни 4 млн. 607 минг 500 сўм;

энг қиммат контракт - 33 баравар, яъни 6 млн 81 минг 900 сўм.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг