Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 22/05/2019 ОТБнинг $170 млн кредит эвазига йўловчи ташувчи электровозлар сотиб олинади
OTBning $170 mln kredit evaziga yo'lovchi tashuvchi elektrovozlar sotib olinadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – ОТБ Ўзбекистонга 170 миллион долларлик кредит ажратади. Ушбу маблағ ҳисобидан “Ўзбекистон темир йўллари” 16та юк ташувчи ва 8та йўловчи ташувчи электровозлар сотиб олади.

ОТБ Ўзбекистонга 170 миллион долларлик кредит ажратиш лойиҳасини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда ташкилотнинг ҳудудий филиали матбуот хизмати.

“Денгиз йўлларига тўғридан тўғри чиқиш имконига эга бўлмаган Ўзбекистон каби мамлакат учун транпорт тизимини ривожлантириш, бизнинг Ўзбекистонга ёрдам дастуримиз доирасида, ҳал қилувчи ва биринчи навбатда амалга оширилиши керак бўлган вазифадир”, дейилган хабарда ОТБ расмийлари.

Ушбу маблағ ҳисобидан “Ўзбекистон темир йўллари” 16та юк ташувчи ва 8та йўловчи ташувчи электровозлар сотиб олади. Ундан ташқари 48,3 млн. доллар маблағ мавжуд темирйўл тизимини ривожлантиришга ишлатилади. Лойиҳани 2025 йилгача амалга ошириш режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон темир йўллари узунлиги 4669 км. Республикада ташиладиган юкларнинг 40 фоиз ва йўловчиларнинг 4 фоиз – темирйўл транспортида амалга оширилади. Айни дамда мавжуд темир йўлларнинг 50 фоиздан кўпи электрлаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг