Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 18/02/2019 ОТБ вакиллари мамлакатимиз ёқилғи-энергетика тармоғига ҳам молиявий ҳам техник ёрдам кўрсатишга тайёр
ОТБ вакиллари мамлакатимиз ёқилғи-энергетика тармоғига ҳам молиявий ҳам техник ёрдам кўрсатишга тайёр

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Учрашувда Энергетика вазири Алишер Султонов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Узатом" агентлиги раҳбарлари, ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича департаменти бош директори Вернер Липак, ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Синдй Малвичини ва бошқалар иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масалалар орасида ОТБнинг энергетика соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришда иштироки, шунингдек, нефт-газ соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида, шу жумладан электр энергиясини ишлаб чиқаришни тақсимлашдан то тарқатишгача бўлган жараённи ўзида қамраб олган энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди. Хусусан, ОТБ вакиллари ташрифи давомида Жиззах вилоятида электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси билан танишдилар.

Йиғилиш давомида хорижий давлатларга Ўзбекистоннинг ёқилғи-энергетика тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотлар, лойиҳалар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди. ОТБ вакиллари "Ўзбекистон Республикаси газ узатиш тизимини модернизация қилиш дастури" лойиҳасига қизиқиш билдирдилар.

Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар. Хорижий томон икки томонлама ҳамкорлик доирасида молиявий ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Манба: "Ўзбекнефтегаз" АЖ матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг