Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 29/09/2016 ОТБ Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўсиши бўйича прогнозини 2016-йилда 6,9 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирди
ОТБ Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўсиши бўйича прогнозини 2016-йилда 6,9 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2016-йилда 6,9 фоизга ўсиши бўйича прогнозини ўзгаришсиз сақлаб қолди. Бу ҳақда банк томонидан тайёрланган “ОТБнинг янгиланган шарҳи – 2016” ҳисоботида сўз боради.

Банк Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши бўйича 2017-йилги прогнозини ҳам ўзгаришсиз қолдирди. ОТБ прогнозига кўра, келаси йили Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 7,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.

ОТБ экспертлари Ўзбекистонда 2016 йили инфляция даражаси 10 фоиз, 2017-йили эса 11 фоиз атрофида бўлишини тахмин қилмоқда.

Ҳисоботда Ўзбекистон иқтисодиётининг 2016-2017-йиллардаги ўсиши, аввалгидек, асосий савдо шериклари, жумладан, Россия, Хитой ва Қозоғистон бозорларидаги вазиятнинг ривожи, экспорт маҳсулотларининг айрим турлари, хусусан, табиий газ, олтин, мис ва пахта нархларига боғлиқ экани таъкидланган.

ОТБ саноатга инвестициялар киритиш, иш ҳақи, пенсия ва бошқа тўловлар миқдорини ошириш ҳисобига ички талабни рағбатлантиришни Ўзбекистон иқтисодиётининг яқин йиллардаги ўсиши асосий манбалари сифатида кўрсатиб ўтган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг