Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 25/10/2016 Отамуратов: Ўзбекистонда транспорт хизматларининг нархи сезиларли даражада юқори
Отамуратов: Ўзбекистонда транспорт хизматларининг нархи сезиларли даражада юқори
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда транспорт хизматларининг нархи сезиларли даражада юқори. Бу ҳақда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзод Сарвар Отамуродов партиянинг V Съездида қайд этиб ўтди.

“Тадқиқотларга қараганда бугунги кунда 20 тонна маҳсулотни 500 километр масофага автомобилда ташиш таннархи Ўзбекистонда 1 километр учун 1,75 долларни ташкил этмоқда. Таққослаш учун: қўшни давлатларда бу кўрсаткич 0,7 доллардан 1,3 долларгача”, - деди Отамуродов.

“Юқорида айтиб ўтилган масалалар билан бир қаторда логистика инфратузилмасининг суст ривожлангани, миллий маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқишда талаб этиладиган ҳужжатларнинг кўплиги, уларни кўриб чиқиш муддатларининг узоқлиги ва қимматлиги муаммоси ҳам мавжуд. Буларнинг барчаси мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга тўсқинлик қилмоқда ва ташқи бозорда маҳсулотларимизнинг таннархи сунъий ошишига олиб келмоқда”, - қўшимча қилди Отамуродов.

“Шундан келиб чиқиб, биз транспорт-экспедиторлик фаолияти билан шуғулланувчи компанияларга имтиёзлар бериш, йирик юк ташувчи автомобилларни лизингга бериш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Шу билан бирга, божхона хизматлари нархини камайтириш ва чегарадан ўтиш тартибини соддалаштириш юзасидан иш олиб борамиз”, - дея қайд этди президентликка номзод Отамуродов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг