Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 02/05/2024 Ота-оналарнинг 94,6 фоизи фарзанди келажаги ҳақида ўзаро суҳбатлашиб туради
Ота-оналарнинг 94,6 фоизи фарзанди келажаги ҳақида ўзаро суҳбатлашиб туради

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари ота-оналарнинг фарзанди келажагига қанчалик масъулият билан ёндашаётгани ва таълим-тарбия жараёнидаги иштирокини ўрганиш мақсадида сўров ўтказди. 

Сўровда ўртача ёши 43 га тенг бўлган 3602 нафар ота-она иштирок этди (N=3602). Уларнинг 75 фоизини аёллар, 25 фоизини эркаклар ташкил этди.

Респондентларнинг 40 фоизи олий, 37 фоизи ўрта-махсус ва 23 фоизи ўрта маълумотга эга.

Сўровда иштирок этганларнинг 26 фоизини уй бекаси, ишсиз, ногирон ва нафақадаги кишилар ташкил этди. Респондентларнинг 66,7 фоизи қиз фарзанднинг, 33,3 фоизи эса ўғил фарзанднинг ота-онаси.

Сўровда қатнашганларнинг 70 фоизи фарзанди бува-бувиси билан истиқомат қилмаслигини билдирган. Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда республикадаги ҳар бир оилага 0,33 нафар қария тўғри келади.

Сўров натижаси ота-оналарнинг 94,6 фоизи фарзанди келажаги ҳақида ўзаро суҳбатлашиб туришини, 13,9 фоизининг фикрлари бир хил эмаслигини кўрсатди.

Ота-оналарнинг 97,8 фоизи фарзанди билан унинг бўлажак касби ва қизиқишлари тўғрисида суҳбатлашиб туришини, 2,2 фоизи эса бу ҳақида умуман суҳбатлашмаслигини билдирган. Уларнинг 64,5 фоизи қиз фарзанднинг ота-онаси ва 40 фоизи олий маълумотга эга.

Сўров натижаларига кўра, ёшларнинг 20,7 фоизи шифокор, 18,2 фоизи ўқитувчи, 15,0 фоизи журналист, 10,5 фоизи иқтисодчи, 7,8 фоизи IТ соҳаси мутахассиси, 5,2 фоизи тадбиркор, 5,3 фоизи молиячи ва 1 фоизи ҳуқуқшунос бўлиш истагида.

Қизлар асосан шифокор (24,3 фоиз), ўқитувчи (22,5 фоиз), журналист (21,1 фоиз) ва иқтисодчи (7 фоиз) бўлишни режалаштирмоқда.

Ўғил болалар эса иқтисодчи (17,5 фоиз), IT мутахассиси (14,3 фоиз), молиячи (8,4 фоиз), тадбиркор (8,2 фоиз) ва спортчи (4,4 фоиз) бўлиш истагини билидрган.

Сўров натижаларига кўра, ота-оналарнинг бор-йўғи 56,0 фоизи фарзандининг таълим олишдаги ютуқларини тўлиқ қониқарли, 12,6 фоизи эса қониқарли эмас, деб баҳолайди.
 
Тадқиқот давомида ўқувчиларнинг 75 фоизи қўшимча дарсларга бориши аниқланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг