Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Дунё 26/08/2016 Остона шаҳрида ШҲТ Миллий координаторлари кeнгашининг мажлиси бўлиб ўтди
Остона шаҳрида ШҲТ Миллий координаторлари кeнгашининг мажлиси бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 23-25-август кунлари Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари Миллий координаторлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар қилади.

ШҲТнинг Тошкент саммитидан кейинги биринчи миллий координаторлар учрашувида аъзо давлатлар вакиллари 2016-2017-йилларда ташкилотда ўтказиладиган асосий тадбирлар жадвали ва кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашининг навбатдаги мажлисига ҳамда бошқа қўшма тадбирларга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг