Осиё чемпионатининг аёллар иштирокидаги баҳслари якунланди — UzDaily.uz
Валюта курслари 09/09/2025
$1 – 12439.41
UZS – -0.65%
€1 – 14583.96
UZS – -0.34%
₽1 – 151.87
UZS – -1.19%
Қидириш
Осиё чемпионатининг аёллар иштирокидаги баҳслари якунланди

Осиё чемпионатининг аёллар иштирокидаги баҳслари якунланди

Осиё чемпионатининг аёллар иштирокидаги баҳслари якунланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Таиландда аёллар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионати якунланди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакилалари 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Терма жамоага олтин медалларни Фарзона Фозилова, Феруза Казакова ва Навбахор Ҳамидова тақдим этди.

Ўзбекистонлик спортчи қизларнинг финал жанглари натижалари:

48 кг: Фарзона Фозилова Вьетнам вакили Линх Чи Нгони 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

52 кг: Феруза Казакова Украина вакили Светлана Уманскаяни 5:0 ҳисобида енгди.

54 кг: Азиза Якубова Таиланд вакили Натниче Чонгпронгклангга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

57 кг: Нигина Ўктамова Таиланд вакили Пунрава Руенросга 0:5 ҳисобида ютқазди.

66 кг: Навбахор Ҳамидова Хитой вакили Хуипинг Юанни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

75 кг: Азиза Зокирова Хитой вакили Лина Вангга 0:5 ҳисобида ютқазди.

+81 кг: Олтиной Сотимбоева Қозоғистон вакили Елдана Талиповага 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

 Олтин медал:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-52 кг: Феруза Казакова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

 Кумуш медал:
-54 кг: Азиза Якубова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-75 кг: Азиза Зокирова
+81 кг: Олтиной Сотимбоева

 Бронза медал:
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-81 кг: Соҳиба Рўзметова


Эртага эркаклар ўртасидаги финал баҳслари бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг