Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Хабар берганимиздек бугун Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди. Қувонарлиси, мусобақа терма жамоамиз учун омадли бошланди.
Ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб -64 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов рингга кўтарилди. Ироқлик Қадим Ал-Эзирежга қарши жанг олиб борган юртдошимиз қийинчиликсиз иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. Абдурасуловнинг кейинги босқичдаги рақиби покистонлик А.Маъсуд бўлади.
Бироздан сўнг ҳамюртларимиздан Осиё ўйинлари чемпиони Бобо-Усмон Ботуров (-69 кг) ҳамда Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) ҳам рингга чиқишади.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.