Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 30/01/2017 Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда
Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Презизенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 18 январь куни “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Мазкур жамғарма Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга, Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқаришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида тузилмоқда.

Жамғармани шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағларнинг 10%;

Автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станциялари томонидан сотиладиган табиий газга махсус инвестициявий устама ҳақнинг 10%;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари, шу жумладан марказлаштирилган инвестициялар;

Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари);

Жисмоний ва юридик шахсларнинг, хайрия жамғармаларининг грантлари, ихтиёрий бадаллари, хорижий донорларнинг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари.

“2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, дастур доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 8,422 трлн сўм маблағ сарфланади.

Дастур доирасида 67 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг