Операторларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада яхшилаш кераклиги таъкидланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг жорий йилнинг 9 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилишида маълум қилинишича, телекоммуникация истеъмолчилари мурожаатларига тезкорлик билан муносабат билдириш юзасидан техник хизматларни янада ривожлантириш, шу билан бирга телекоммуникациялар операторлари раҳбарларига аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада яхшилаш кераклиги таъкидланди.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига, қисқа муддат ичида, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини таъминлаш таъминлаш мақсадида замонавий назорат методларини ишлаб чиқариш топширилди.