Марк Рочманнинг Ўзбекистонга ташриф буюришидан асосий мақсади АКТдан фойдаланишга асосланган ҳолда иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш шароитлари, жумладан, яқинда ташкил этилган Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация марказининг фаолияти билан танишишдир. Шунингдек, у Ўзбекистондаги АТ-бозорни ривожлантириш бўйича ўз тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашади.
“Openbucks” раҳбари АКТ вазирлиги ҳамда БМТТДнинг «Самарали Давлат Бошқарувини ривожлантириш ва Рақамли Трансформацияга кўмак» қўшма лойиҳаси орқали таклиф қилинди.
IUT ректори Сарвар Бабаходжаев меҳмонни қутлади ҳамда ахборот технологиялари ва логистика бўйича мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистондаги энг ёш университетлардан бирининг фаолияти, ҳамда олий ўқув юртини ривожлантириш режалари тўғрисида гапириб берди.
Учрашув давомида томонлар “Silicon Valley Talks” қўшма лойиҳаси бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва “Кремний водийси” тажрибасини ўрганиш масалаларини муҳокама қилишди.
Марк Рочман Ўзбекистондаги энг ёш университетлардан бирида талабалар ва ўқитувчи-профессорлар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан танишди.