Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 02/08/2024 Оналик ва болаликни мухофаза қилиш марказида 5 кунлик тренинг ўтказиляпти
Оналик ва болаликни мухофаза қилиш марказида 5 кунлик тренинг ўтказиляпти

Шу кунларда Ўзбекистон мутахассислари Россиянинг йирик миллий акушерлик-гинекологик муассасаси — «Академик В.И. Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинатал миллий тиббиёт тадқиқот маркази» Федерал давлат бюджет муассасаси экспертлари иштирокида оналар ва болалар ўлимини камайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни ўрганяпти.

29 июлда бошланган Халқаро тренинг Ўзбекистоннинг Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБСИАТМ)да ўтказиляпти. Мазкур тадбир икки мамлакатнинг йирик тиббиёт ташкилоларининг ҳамкорлигида ташкил этилган.

Тренинг иштирокчилари олдидаги ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Солғлиқни сақлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Асилбек Худаёров Россия соғлиқн сақлаш тизимида илмнинг ўрнини ва мазкур тажриба алмашишнинг катта амалий аҳамияти ҳақида тўхталди. У ҳар икки мамлакатнинг тиббиётидаги бугунги кундаги энг муҳим йўналиш  — бу «таъмиралш тиббиёти»дан прфилактик тиббиётга ўтиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини ҳар томонлама ривожлантириш эканлигига урғу берди. Ва бунда тиббиёт ходимлариниг малакасини муттасил ошириб бориш энг зарур қисми саналишини таъкидлади.

Бу сафар академик В.И. Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинатал миллий тиббиёт тадқиқот маркази таркибида 8 нафар Россия экспертлари мавжуд бўлган тренерларнинг каттагина гуруҳини жалб этган.

Мазкур ўқишнинг ўзига хослиги унинг амалиётида. Яъни тренинг тиббий стимуляторларни қўллаган ҳолда олиб бориляпти. 30 кишидан иборат иштирокчилар таркибини акушер-гинекологлар, неонатологлар, шунингдек, тиббий муассасалар раҳбарларидан иборат 3 та гуруҳ ташкил этади. Бунда иштирокчилар ўз йўналиши бўйича тренинглардан ташқари мутахассисларнинг кичик орядлари каби ҳаракатда бўлиб, симуляцион иш отрядлари ишларини ҳам ўтайдилар.

Тренинг очилишида РИОваБСИАТМ директори Наталья Надырханова таъкидлаганидек, илғор тажрибанинг россиялик ҳамкасбларимизнинг юртимизга ташриф буюриб, етарли даражада ўзбек мутахассисларини жалб этиш йўли билан бундай тўғридан-тўғри алмашинуви жуда муҳим. Бу олинган билим ва кўникмаларини бошқаларга — мамлакат ҳудудларидаги кўп сонли мутахассисларга бера оладиган тренерларни тайёрлаш имконини беради.

В.И. Кулаков номидаги Марказнинг тиббиётда таълим симуляцион технологиялари бўлими бошлиғи тиббиёт фанлари доктори Елизавета Хаматханова сўзларига кўра, бу каби халқаро тренингларнинг лойиҳаси 2011 йилда 10 та мамлакат билан ҳамкорлик қилишдан бошланган бўлиб, бугун қарйиб, 44 та мамлакатга тарқаган.

Тренинглар бир қатор мамлакатларнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига, бугун эса Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишга интилишининг бир қисми бўлиб қолди. Тажрибанинг кўрсатишича, соғлиқни салқашнинг сифатли ўсишнинг энг муҳим шартларидан бири интеллектуал ҳисса, тиббиётда ютуқлар алмашинувидир. Айниқса оналар ва болалар ўлимини камайтириш йўналиши каби муҳим масалада.

Айнан мана шу мақсадда бундан 12 йил аввал Москванинг «Академик В.И. Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинатал миллий тиббиёт тадқиқот маркази» Федерал давлат бюджет муассасаси базасида Халқаро симуляцион марказ очилган эди. Унда иш Москвага бир қатор мамлакатлар мутахассисларини ўқишга таклиф қилишдан бошланган эди. Бугун эса бу қамров икки бараварга кўпайган. Чунки Россия Федерациясининг етарли тажриба орттирган экспертлари бевосита ўзлари бошқа мамлакатларга чиқиб, жойларда бугунги тренинг каби ўқувлар олиб боришлари мумкин.

«Ва албатта бу ишда биз асосий эътиборни Россияни умумий ўтмиш боғлайдиган МДҲ мамлакатларига, хусусан, Ўзбекистонга қаратамиз. Бу мамлакатлар ҳамиша устуворликка эга бўладилар, улар учун Москвада ўқишга кўп квоталар ажратилади. Жойларга чиқишда ҳам биз тренингларга имкон қадар кўпроқ иштирокчиларни жалб этишни режалаштирамиз. Бундай ўқувларда қўлга киритган ютуқларини қўллаши керак бўлган миллий тренерлар институтини ривожлантириш жуда муҳим. Бундай тренерлар Москванинг Халқаро симуляцион марказида йилига бир ёки икки марта янгиланган тренинглар ўташ имконига эга бўлади. Бу янги илм ва услубларни мунатазам тарқатиш жараёнини кенгайтириш имконини беради. Шифокорларни ўқитишдан ташқари тизим бўлинмалари раҳбарларини ҳам ўқитиш зарурдир. Бусиз силжиш бўлмайди», — дея таъкидлайди Е. Хаматханова.

Оналик ва болаликни мухофаза қилиш тизимининг пойтахт ва вилоятлардан келган мутахассислари учун ўқиш 2 августга қадар ва шу куни ҳам давом этади.

                              

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг