5 февралда ижтимоий соҳалардаги долзарб масалалар муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган кўрсатмаларни бажариш мақсадида, жумладан она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида бир қатор вазифалар белгиланди.
Улардан бири билан халқаро экспертлар иштирокидаги ўқув семинарлари билан Ўзбекистон Республикасининг она ва бола ўлими кўрсаткичи юқори бўлган йигирмата шаҳар ва туманларидан мутахассисларини қамраб олиш белгиланган.
Ушбу мақсадни амалга ошира туриб, 8-9 февралда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда акушерликнинг долзарб масалалари ва оналар ўлимини камайтириш резерви, туғруққа ёрдам бериш тизими муассасаларида тиббий ёрдам сифатини яхшилаш бўйича халқаро ўқув семинар ташкил этилди.
Семинар Қарши шаҳрида Она ва бола саломатлиги республика марказининг Хоразм филиали базасида бўлиб ўтяпти. Унда Қарши шаҳри ва Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан 30 нафар мутахассисилар иштирок этяпти.
Семинарнинг очилишида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова ва Республика она ва бола маркази директори Наталья Надырхановалар сўзга чиқди
Тренерлар сифатида Беларусь республикасининг «Мать и дитя» («Она ва бола») республика илмий-амалий маркази мутахассислари иштирок этди. Улар орасида акушер-гинекологлар, анестезиологлар, реаниматологлар ҳам бор.
Ҳозирги пайтда улар Она ва бола марказининг Қашқадарё филиалига ташриф буюрган. У ерда улар услубий ва даволаш бўйича ёрдамлар кўрсатади. Минсклик мутахассисларнинг ишчи ташрифи жами бир ой муддатга мўлжалланган.
Бундай ўқув семинарлари яқин келажакда Ўзбекистоннинг яна 4та ҳудудида ташкил этилади. Унга яқин туманлардаги мутахассислар жалб этилади.
Беларусь республикасининг «Мать и дитя» («Она ва бола») республика илмий-амалий маркази акушер-гинекологи таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикасида Миллий клиник протоколлар (МКП)ни ишлаб чиқариш жараёни яхши йўлга қўйилган. Чунки халқаро мутахассислар томонидан олиб бориладиган ҳар қандай ўқитувчилик жараёни тақдим этилаётган материалларнинг МКП талабларига мослашуви билан кечади. Эксперт Ўзбекистонда Миллий протоколларнинг халқаро стандартлар ва мезонлар асосида тузилганлигини, уларнинг замонавий ва энг янги илмий исботларни ўз ичига олишини эътироф этди. Бундай протоколлар бўйича иш олиб бориш оналар ўлими кўрсаткичини пасайтиришга олиб боради. Муҳими, МКПлар ҳомиладорлик вақтида хавфли дори препаратларини қўлламасликка олиб келади, ва умуман полипрагмазия омилини инкор қилади.
Беларусь мутахассиси барча Протоколларнинг баҳоланиши ва ЖССТ мутахассислари томонидан халқаро экспертизадан ўтишини, бу бугун бутун дунёда Протоколлар тузишга қўйилган асосий талаблардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасида 8 февралда Ўзбекистон Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва Беларусь Республикаси Гродный область ижроия қўмитаси соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ўртасида Ҳамкорлик ҳақида битим имзоланди. Беларусь томонидан Битимни
Гродный область ижроия қўмитаси мазкур тизими бошлиғи Людмила Кеда имзолади.
Битим икки мамлакатнинг даволаш муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни, даволаш-профилактика ташкилотлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтиришни, амалий тиббиёт соҳасида тажриба алмашишни назарда тутади.
Шуни қўшимча қиламизки, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан мамлакат соғлиқни сақлаш тизими олдига перинатал марказларни бошқаришга замонавий менежмент кўникмаларига эга хорижий мутахассисларни жалб этиш вазифаси қўйилди. Репродуктив саломатлик ва ҳомиладор аёлни даволаш бўйича технологияларни 8,5 минг акушер ўрганиб чиққан бўлиши керак. Барча туғруқ мажмуалари босқичма-босқич замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланади.