Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 18/01/2024 Она ва бола маркази долзарб муаммолар таҳлилини олиб борди
Она ва бола маркази долзарб муаммолар таҳлилини олиб борди

Янги йилни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБСИАТМ) долзарб масалалар ва муаммоларни муҳокама қилишдан бошлади. Яқинда бу ерда Марказнинг вилоят филиаллари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мажлисни очиқ деб эълон қилар экан, РИОваБСИАТМ директори Наталья Надырханова, бугун Марказ аввалдан фаолият юргизиб келаётган учта хизмат — акушерлик ва гинекология, репродуктив саломатлик, ҳамда она ва бола скрининги функцияларини бирлаштиришини таъкидлаб ўтди. Шундай қилиб, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизими
шундай шакллантирилганки, бир муассасада аёл ва янги туғилган чақалоққа барча хизматлар кўрсатилиш имкони мавжуд. Бунга ўсмир-қизларга ёрдам кўрсатишдан бошлаб, гравидар тайёрлашдан аввалги ва антенатал даволаш, туғруқ, туғруқдан кейинги парвариш, контрацепция усулини танлаш ва гинекологик касалликларни даволашгача бўлган барча хизматлар киради.

Шундай экан, жорий йилдан бошлаб, ушбу ишда мавжуд бўлган муаммолар ва «тор жойлар»ни аниқлаш бўйича йиғилишлар мунтазам равишда ўтказиб борилади. Улар давомида юзага келган хулоса ва таклифлар таҳлил ва қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилади.

Йиғилиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларининг сўзга чиқиши билан бошланди. Улар кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг, тиббиёт муассасалари аудити соҳасидаги замонавийнорматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, кадрлар тайёрлаш даражасининг, коррупцион ҳолатларга
жиддий эътиборнинг, молиявий интизомларга риоя этиш ва бошқаларнинг амалдаги стандартларга мувофиқлиги масаласини кўтарди. 

Мажлис давомида РИОваБСИАТМнинг 14 та вилоят филиаллари директорлари ўзларини ўйлантираётган саволларни баён қилди. Булар, перинатал ёрдамни регионализация билан боғлиқ муаммолар, хусусан, оғир кечаётган касаллик билан касалланган, муддатидан аввал туғаётган бемор аёлларни вилоят миқёсидаги муассасаларда ётқизиб даволаш керак ёки аксинча, хавф аломатлари кузатилмаган, белгиланган муддатда туғаётган аёлни бирламчи бўғиндаги туғруқ комплексига юбориш керак. Регионализация принципларига жойларда ҳамма вақт ҳам риоя этилавермайди. Бу эса аниқ патология мавжуд бўлмаган беморларни учинчи даражали туғруқ комплексларига — РИОваБСИАТМнинг филиалларига ётқизиб даволашнинг ўзини оқлай олмаслигига олиб келади. Бу эса, ўз ўрнида перинатал марказларнинг беморларга тўлиб кетишига, ва бундан келиб чиқадики, оналар ва янги туғилган чақалоқларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатининг пасайиб кетишига олиб келади.

Бу борада филиаллар директорлари аҳоли ва туғруққача бўлган вақтда даволашга жалб этилган тиббиёт ходимлари орасида тушунтириш ишларини кучайтиришни таклиф қилди. Хусусан, аёлнинг ҳомиладорлик вақтининг бошиданоқ шифокорлар ҳар бир ҳомиладор учун хавфнинг пайдо бўлиш эҳтимолини баҳолаши керак ва у билан бирга аввалдан маълум туғруққа ёрдам берувчи муассасага етказиш бўйича индивидуал режа ишлаб чиқиш керак. Ҳар бир ҳомиладор аёл қайси туғруқ комплексида туғишини билиши керак. Ҳар бир аниқ ҳомиладор аёлни қайси туғруқ комплексига етказилиши ҳомиладор аёлни туғруққача бўлган вақтда рўйхатга қўйиш босқичида барча туғруқ комплексларига маълум бўлиши керак. 

Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини самарасини оширишда амалга ошириладиган муҳим вазифалардан бири бу рақамлаштиришдир.

Жумладан ҳомиладорларнинг ягона электрон базасини яратиш ҳам. Бунда ҳар бир ҳомиладор аёл тўғрисидаги маълумот маълумотлар базасига аёлнинг шифокорга дастлабки учрашидаёқ киритилади. Киритилган маълумотлар туғруқ комплекслари, жумладан, РИОваБСИАТМ ва унинг ҳудудий филиаллари шифокорларига маълум бўлиши инобатга олинади. Ҳомиладор аёллар ҳақидаги ахборот уларни келгусида бирламчи бўғиндаги ва стационар шифокорлар томонидан даволашларини самарали мувофиқлаштириш, зарур мутахассислар маслаҳатини режалаштириш, даволаш ва туғруқни қабул қилиб олиш учун профилдаги стационарга даволашга ётқизиш имконини беради. 

Шунингдек, алоҳида вазиятларда катта миқдорда керак бўлиб қолиши мумкин бўлган қон препаратлари билан таъминланиш масаласи ҳам
кўтарилди. Туғруққача бўлган даврда даволашга ётқизилган босқичда қон кетиш хавфи катта бўлган аёллар учун қон препаратлари захирасини аввалдан таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш зарур. 

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари директорларини ўйлантирган яна бир масала — бу полипрагмазия ёки беморга катта миқдордаги дори воситаларини асоссиз буюриш. Шундай ҳолатлар мавжудки, Марказга келганларнинг ҳолати илгари клиник протоколлар бўйича 1-3та дори воситаси буюриш зарур бўлганда, бир неча дори воситаларининг буюрилиши натижасида ёмонлашган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўпинча дорихоналар, фирма бланкларига эмас, балки шифокорнинг муҳри босилмаган оддий қоғозга асосан дори сотган ҳолатлари кўп учраяпти. Дори воситаларининг кўп ва ортиқча қабул қилиниши натижасида пайдо бўлган касалликларни кейин даволашга тўғри келяпти. Ахир ҳар қандай шифокор ўзининг буюртмасига жавоб бериши керакку. Демак, ўзининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланмаган даволаш усулини белгилашга ҳаққи йўқ. 

Мажлис давомида кўтарилган шу ва бошқа долзарб масалалар ва таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган якуний протокол асосидан ўрин олди. Бу йўналишдаги иш давом эттирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг