Тўғридан-тўғри линия қуйидаги масалалар юзасидан малакали юридик маслаҳатларни тақдим этади:
Фуқароларга сайлов ҳуқуқи кафолатлари, жумладан, бўлажак президентлик сайловларига тайёргарлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ маълумотларни етказиш;
Сайловчилар рўйхатини шакллантириш ва унга фуқароларни киритиш тартиби;
Фуқаролар сиёсий партиялар номзодларининг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиши имконияти;
Овоз бериш, хусусан, муддатидан аввал, сайловчи бўлиб турган жойда овоз бериш, сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби;
Участка сайлов комиссиялари қарорлари устидан юқори комиссиялар ёки суд органларига шикоят қилиш тартиби ва муддатлари.
Тўғридан-тўғри линияга «1096» қисқа телефон рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин. Республика бўйича қўнғироқлар бепул амалга оширилади. Тўғридан-тўғри линия душанбадан жумагача ҳар куни 10:00 дан 18:00 гача, 3 ва 4 декабрь кунлари эса узлуксиз ишлайди.