Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 03/04/2019 Олмалиқ КМК модернизация учун 186 млн АҚШ доллар сарфлайди
Olmaliq KMK modernizatsiya uchun 186 mln AQSH dollar sarflaydi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилда “Олмалиқ кон – металлургия комбинати”ни модернизация килишнинг биринчи босқичи бошланади. Бу жараёнга аксиядорлик жамият ҳисобидан қарийб 186 млн доллар сарфланиши режалаштирилмоқда. Маблағ эвазига эса муассасада асосий ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари реконструкция қилиниб, фаолият такомиллаштирилади. Бу ҳақда пойтахтимизда ўтгазилган матбуот анжуманда маълум қилинди.

Комбинат мутахассисларининг берган маълумотлариаг кўра, модернизация қилинадиган корхоналарда асосий ишлаб чиқариш кувватларини такомиллаштириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиши кутилмоқда. Жумладан, Мис бойитиш фабрикасида 2 та майдалаш тегирмони тикланиб, 3 та йирик конвейрнинг ленталари алмаштирилади. Шунингдек, Мис эритиш заводида 100 минг тонналик печка ва 40 минг тонналик кислород блоки қурилиши режалаштирилмоқда. Конвейтерлаш бўлими кенгайтирилиши ҳам кўзда тутилаяпти. Қолаверса, ишлаб чиқариш қувватлари такомиллаштириладиган объектлар таркибига руҳ заводини ҳам келтириш лозим. У ерда 129 млн АҚШ доллардан ошиқроқ маблағ эвазига сулфат кислота ва куйдириш цехлари капитал таъмирланиб, қатор бошқа бўлималардаги ускуналар алмаштирилади.       

Шунингдек, пресс анжуман давомида камбинат раҳбарияти яқин беш йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берди. Унга кўра, 2021 – йилга қадар умумий қиймати қарийб 190 млн АҚШ доллари бўлган Самарчуқ ва Междуречие шаҳталарини очиш, 2027 – йилгача эса миқдори деярли 1 млрд 700 млн АҚШ доллари тенг “Ёшлик 1” конини ўзлаштириш кутилмоқда. Натижада эса 2027 – йилга келиб, маъдан қазиб олиш хажми 23 млн тоннага етиши режалаштирилмоқда. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг