Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2019 Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилмоқда
Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштиришга оид Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига (https://regulation.gov.uz/oz/document/2390) қўйилди.

Лойиҳа билан шу жумладан, олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробарига тенг миқдорида йиғим (202 730 сўм) ундириш таклиф этилмоқда.

Лойиҳа юзасидан фикрларингизни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (https://regulation.gov.uz/oz/document/2390) қолдиришингиз мумкин.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг