Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши мажлиси доирасида Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Н.Кочанова билан учрашди.
Мулоқот аввалида Н.Кочанова Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайлови жараёнлари муваффақиятли якунлангани ҳамда Т.Нарбаеванинг Сенат Раиси лавозимига қайта сайлангани билан самимий табриклади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Белорусь давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларни, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, томонлар келаси йили Ўзбекистон делегациясининг Беларусь Республикасига амалий ташрифи давомида ўтказилиши режалаштирилган икки мамлакат халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари вакиллари иштирокидаги ҳудудлараро форум, шунингдек, Ўзбекистон-Беларус аёллар III бизнес-форуми ҳамда Ёшлар парламенти қўшма йиғилишининг ташкилий масалаларини ҳам муҳокама қилди.