Валюта курслари 10/04/2025
$1 – 12973.31
UZS – 0.1%
€1 – 14329.02
UZS – 1.25%
₽1 – 151.19
UZS – -0.48%
Қидириш
Ўзбекистон 07/04/2025 Олий Мажлис Сенати Раиси Ассамблея доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди

Олий Мажлис Сенати Раиси Ассамблея доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Жумладан, жорий йилнинг 6 апрель куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси, МДҲ ПА Кенгаши Раиси В.Матвиенко билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

В. Матвиенко икки мамлакат парламентларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлаб, икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Шу куннинг ўзида Т. Нарбаева Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси Раиси Нуман Куртулмуш билан учрашув давомида Олий Мажлис Сенати ҳамда Туркия парламенти ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболларига оид масалаларни муҳокама қилди.

Хусусан, икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган вазифалар бажарилишида парламент дипломатияси имкониятларини кенгайтириш зарурлиги айтилди.

Шунингдек, томонлар парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш, турли ташрифлар ва анжуманлар ўтказиш орқали икки мамлакат юқори палаталар ҳамкорлигини ривожлантиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг