Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 14/07/2018 Оилани шакллантириш – эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқи
Оилани шакллантириш – эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси ва Аҳолишунослик бўйича БМТ Жамғармаси (ЮНФПА) оилани шакллантириш инсон ҳуқуқи эканлигига нисбатан умумжаҳон ва давлат саъй-ҳаракатларига урғу бериш мақсадида, 2018 йилги Бутунжаҳон Аҳолишунослик кунини биргаликда нишонлашди.

Жорий 2018 йилда нишонланган Бутунжаҳон Аҳолишунослик куни “Оилани шакллантириш – эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқидир” мавзусига қаратилган. Оилани инсон ҳуқуқлари асосида шакллантириш аёллар ва болалар саломатлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бу аёллар ва жуфтларга ўз ҳаётларини режалаштириш ҳамда истакларини амалга ошириш имкониятини тақдим етади. Оилани шакллантириш бу аҳоли саломатлигини яхшилашга, шунингдек оила ва умуман олганда мамлакатни гуллаб-яшнашига калитдир.

2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи аҳоли сони 32, 511 миллион. Биргина 2017 йилда аҳолининг ўсиш суръати 390,0 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати хабар беради.

Мамлакатимизда аҳолининг 35 фоиздан ошиғини 18 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилиб, улар давлатимизнинг эртаси, истиқболли келажагимиздир. Ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини янада кенгайтириш, уни барча муҳим соҳа ва йўналишлар учун кадрлар заҳирасини тайёрловчи асосий органга айлантириш каби улуғвор мақсадлар билан боғлиқ жуда кўп имкониятларга ҳуқуқий асос яратилди. Бу эса ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом, баркамол қилиб тарбиялаш соҳасидаги фаолиятимиз самарадорлигини янада ошириш, амалга оширилаётган ишларимизда аниқ амалий натижаларга эришиш заруратини келтириб чиқаради.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Аҳолишунослик жамғармаси билан биргаликда репродуктив саломатлик ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, жамиятда аёллар ролини кучайтириш каби масалалар бўйича 10 йилдан буён ҳамкорликда тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, бутунжаҳон Аҳолишунослик кунига бағишлаб турли тадбирлар ўтказиш ҳам анъанага айланган. Қўмита бу йил ҳам мазкур сана муносабати билан ҳамкорлар ёрдамида спорт тадбирларини ташкил этди.

Бугунги кунда сайёрамизнинг ҳар 6 – шахси ўсмир ҳисобланади. Мамлакатимизда аҳолининг 35 фоиздан ошиғини 18 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилиб, улар давлатимизнинг эртаси, истиқболли келажагимиздир. Ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини янада кенгайтириш, уни барча муҳим соҳа ва йўналишлар учун кадрлар заҳирасини тайёрловчи асосий органга айлантириш каби улуғвор мақсадлар билан боғлиқ жуда кўп имкониятларга ҳуқуқий асос яратилди. Бу эса ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом, баркамол қилиб тарбиялаш соҳасидаги фаолиятимиз самарадорлигини янада ошириш, амалга оширилаётган ишларимизда аниқ амалий натижаларга эришиш заруратини келтириб чиқаради.

“Соғлом оилани шакллантиришда аёлларнинг ўрни” номли бугунги тадбир худди шу йўналишдаги ишлардан эканлиги билан аҳамиятлидир. Тадбирда иштирокчилар стол теннис, енгил атлетика машқлари (югуриш) ҳамда шашка бўйича рақобатлашишади.

Тадбирнинг ўтказилишидан асосий мақсад - аҳоли ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалаларни жамоатчилик эътибори ва иштирокида ҳал қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва хаётта татбиқ этиш; Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали оналар соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни вояга етказишга ҳисса қўшиш;Аҳолига, айниқса, аёлларда ўз соғлигига бўлган масъулиятни кучайтириш ва ҳ.о. Бу каби спорт тадбирлари аёллар, айниқса, болаларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаб, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун имконият яратади.

Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева ҳамда Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар ташкилоти Аҳолишунослик жамғармасининг вакили (UNFPA) Миеко Ябута иштирок этадилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг