Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 26/07/2016 “Оҳангаронцемент” АЖ I ярим йилликда 918 минг тонна цемент ишлаб чиқарди
“Оҳангаронцемент” АЖ I ярим йилликда 918 минг тонна цемент ишлаб чиқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Оҳангаронцемент” акциядорлик жамияти 2016-йилнинг I ярим йиллигида 918 минг тонна цемент ишлаб чиқарди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 фоизга кўпдир.

Компания маълумотларига кўра, 2016-йилнинг январь-июнь ойларида 662 295 тонна клинкер ишлаб чиқарган, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу давридан 11,7 фоизга (66 777 т) ортиқдир.

Клинкерни ишлаб чиқариш учун 1 033 760 тонна хомашё (шлам) тайёрланди, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу давридан 12,4 фоизга (114 130 т) кўпдир.

Жорий йилнинг дастлабки ярим йилида корхона томонидан ўз истеъмолчиларига 920 825 тонна цемент етказиб берилди, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоизга (44 512 т) кўпдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг