Юқори мартабали меҳмонни “Тошкент Халқаро Аэропорти”да Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, федерация масъуллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.
Ташриф доирасида ОФК президенти бир қатор расмий учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган бўлиб, улар давомида Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа юртимизда футболни ривожлантириш ва ёшлар орасида янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.
Шунингдек, конфедерация президенти 4 декабрь куни “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоага Кубокни топширади.
ОФК президентининг юртимизга ташрифи Ўзбекистон футбол федерациясининг Осиё Футбол Конфедерацияси билан ҳамкорликдаги лойиҳаларининг янада ривожланишига хизмат қилади. ЎФФ матбуот хизмати.