Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 30/09/2016 ОФК президенти Мираброр Усмоновни давлат мукофотига сазовор бўлгани билан табриклади
ОФК президенти Мираброр Усмоновни давлат мукофотига сазовор бўлгани билан табриклади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим ол-Халифа Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмоновни Ўзбекистон Президенти фармони асосида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” давлат мукофотига сазовор бўлганлиги билан табриклади. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.

ЎФФ президентига йўлланган табрикномада ОФК раҳбари Мираброр Усмоновни Осиё футболи ва спортининг ривожига қўшаётган ҳиссасини алоҳида мавзу қилиб олади.

"Сизни “Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” давлат мукофоти билан табриклаб, энг яхши тилакларимни изҳор этаман. Бу сизнинг Ўзбекистон футболи ривожи, шу қатори унинг жаҳонда тан олиниши йўлида қилаётган улкан меҳнатингиз учун берилган муносиб баҳодир”, деб ёзилади табрикда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг