Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 06/10/2016 Одноклассникида саҳифалар пайдо бўлди
Одноклассникида саҳифалар пайдо бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Одноклассники ижтимоий тармоғи узоқ кутилган ўзгиришларни киритди. Бизнес учун гуруҳлар ўрнига барча фойдаланувчилар учун очиқ кўринишдаги саҳифалар пайдо бўлди. Саҳифаларга маълумотларни маъмурият тайёрлайди ва жойлаштиради, обуначилар эса уларни муҳокама қилишда қатнашишлари мумкин.

Қуйида саҳифаларнинг қисқача тарифи:

Жамоат саҳифаси: мисол учун маълум маВзулардаги янгиликлар ёки мақолаларни тез-тез чоп этиш учун айни муддаодир. Ташкилот ёки компания: бизнес ёки бренднинг ўз мижозлари билан алоқа ўрнатиши учун, ёки нотижорат ташкилотларнинг интернетдаги ваколатхонаси учун ас қотади. Корхона, идора, жой: турли хил муассасаларга ва ҳаритадаги жойларга тўғри келади, мисол учун кафелар, боғлар, музейлар, стадионларга. Машҳур шахслар ёки гуруҳлар: Бу бўлим айнан артистлар, сиёсатчилар ва мусиқий гуруҳлар учун мўлжалланган. Улар бу ерда ўз муҳлислари ва тарафдорлари билан мулоқот қилишлари мумкин. Қизиқишлар бўйича гуруҳлар ўзгармади. Бу ерда аввалгидай гуруҳни ёпиш ёки барча фойдаланувчилар учун кўринадиган қилиб чоп этиш мумкин.

Гуруҳ маъмуриятига ўтишга ёрдам бериш учун Одноклассники ижтимоий тармоғи мавжуд гуруҳларни уларнинг созланмасига кўра ажратиб қўйган. Агар гуруҳ маъмурияти ижтимоий тармоқ танлови тўғри эмас деб ҳисобласа, уларнинг ўзларИ созланмаларни яна ўз ўрнига қайтаршлари мумкин.

Агар сиз уларни хали ҳам фарқлай олмаётган бўлсангиз, Одноклассникиниг маҳсус эслатмаси бор:

1. Саҳифалар барча истаганлар учун очиқ, маълумотларни эса фақат маъмурият чоп эта олади.

2. Гуруҳлар унинг иштирокчилари ўзаро мулоқот қилишлари учун мўлжалланган.

Гуруҳ турини фақат сиз ўзгартира оласиз, бунинг учун маҳсус созланмалар бор. Унинг турини ўзгартирганингизда маҳсус хабарнома кўрсатилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг