Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 18/07/2017 Одноклассникида нашрлар ўқилиш сони ҳисоблагичлари пайдо бўлди
Одноклассникида нашрлар ўқилиш сони ҳисоблагичлари пайдо бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Одноклассники ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар шахсий постларининг неча маротаба ўқилганлиги сонини кўриш имкони пайдо булди. Ҳисоблагич ҳар бир нашр этилган пост тепасида жойлашган ва уни фақат пост муаллифи кўра олади. Бир оз аввал ОК гуруҳлардаги мавзуларнинг ўқилиши ҳисоблагичларини ишга туширган ва уларни фақат гуруҳ маъмурияти кўра олар эди.

Ўқилишлар сони ҳисоблагичлари ижтимоий тармоқнинг фақатгина веб кўринишида мавжуд. Кейинроқ улар ОКнинг iOS ва Android иловаларига ҳам қўшилади. Аммо шунга қарамАй кўрсаткичлар ҳисобланаётганда барча платформаларнинг кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Фойдаланувчиларнинг постларида фақатгина ўқилиш сони кўрсатилади, гуруҳлар мавзуларида эса ҳисоблагич тугмасига босилганида янги ойнада ўқилиш сони, фойдаланувчилар қамровИ ва бошқа статистик маълумотлар очилади.

Сергей Ставский, Одноклассники лойиҳасининг “Гуруҳлар” йўналиши раҳбари:

Баъзан гуруҳ маъмуриятига ҳам, оддий фойдаланувчиларга ҳам “класс”лар ва шарҳлар сони етарли бўлмайди. Шу сабабли, биз, муаллифларга аудиториянинг қизиқишига баҳо бериш ва контент устида иш олиб боришга ёрдам беришга қаратилган, яна бир - ўқилишлар сони кўрсаткичини киритдик. Биз, сунъий тарзда ўқишлар сонини ошириш ва бир одам томонидан бир неча маротаба ўқишини тўҳри ҳисоблаш учун махсус алгоритмдан фойдаланамиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг