Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/03/2019 Одноклассники ва Mirror AI фойдаланувчилар аватарларини нейротармоқлар ёрдамида эмодзига айлантиради
Одноклассники ва Mirror AI фойдаланувчилар аватарларини нейротармоқлар ёрдамида эмодзига айлантиради

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Одноклассники фойдаланувчилар профилидаги фотосуратларни эмодзи услубига келтирилган суратларга айлантиришни ўрганган биринчи ижтимоий тармоқ бўлди. ОК Mirror AI компанияси томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект қўлланиладиган технологияни интеграция қилиб, ушбу технгология ёрдамида ОКнинг ҳар бир фойдаланувчиси аватарни ўзининг хусусий эмодзи-персонажи билан безаши мумкин. Шахсий эмодзини Mirror AI ижтимоий тармоғидаги махсус илова орқали яратиш мумкин, ушбу иловадан ОКнинг десктоп ва мобил версияларида фойдаланиш мумкин.

Нейротармоқлар ва қиёфани аниқлаш технологиялари ёрдамида Mirror AI фойдаланувчи фотосуратини таҳлил этади, ҳиссиёт ифодаси, қиёфа геометриясини аниқлайди ва шахсий эмодзи-суратлар тўпламини яратади. Фойдаланувчи иловага ўтган заҳоти, илова автоматик тарзда профилдаги фотосуратни қайта ишлайди ва шахсий эмодзилардан иборат галерея яратади. Ушбу эмодзиларга турли феъл-атвор ва кайфиятдаги персонажлар, жонлантирилган суратлар, шунингдек долзарб сабабларга мослаштирилган образлар кириб, улар ёрдамида ҳиссиётларни улашиш мумкин. Масалан, айни пайтда Mirror да 8 мартга бағишланган эмодзи-портретлар мавжуд. Шунингдек, фойдаланувчилар образлар конструктори ёрдамида ўз эмодзи-аватарини йиғиши, соч рангини, шаклини, образ тафсилотларини танлаши мумкин.

Юзага келган суратни профилнинг асосий фотосурати сифатида юклаб қўйиш мумкин. Иловадаги кенгайтирилган функцияларнинг қисми пуллик.

Антон Федчин, Одноклассники ижтимоий тармоғи раҳбари:

Однокласснини - ноёб ижтимоий тармоқ бўлиб, унда фойдаланувчилар яқин инсонлари билан фаол улашадиган ҳиссиётларни ифода этишнинг турли усуллари мавжуд. ОКда виртуал совғалар, стикерлар, откриткалар оммабоп тусга эга бўлиб, фойдаланувчилар хабарномалар, шарҳлар ва қўнғироқлар орқали мулоқот қиладилар. Биз ҳиссиётлар алмашинувига умид боғлаб қоламиз ва натижаларни кўрмоқдамиз. Шу тариқа, ўтган йили фойдаланувчилар ижтимоий тармоқда ҳар куни амалга оширадиган қўнғироқлар сони 7 баравар, ҳар ойда юбориладиган стикерлар сони эса 13 баравар ошди. Профиль фотосурати ижтимоий тармоқда доим кўплаб ҳиссиётларга сабаб бўлади, шу муносабат билан биз учун персоналлаштирилган эмодзилар хизматини ишга тушириш – аудиториянинг жалб этилишини ошириш ва ОК фойдаланувчиларига дўстлар билан алоқа қилиш учун янги имкониятлар тақдим этишда яна бир қадам ҳисобланади.

Алексей Кашеваров, Одноклассники ижтимоий тармоғи бизнесни ривожлантириш бўйича директори:

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари энг юқори фаолликни бош саҳифадаги фотосуратни ўзгартиришда ифода этадилар. ОК фойдаланувчилари кўп ҳолларда айнан дўстларининг янги фотосуратларига ўз муносабатини билдирадилар. Шу муносабат билан биз учун кейинги босқич - персоналлаштирилган контентни, шу жумладан, фойдаланувчилар улашадиган шахсий стикерпаклар яратишдан иборат.

Евгений Курышев,Mirror AI Бош директори:

Оффлайн режимда мулоқотимизнинг асосий қисми биз талаффуз этадиган сўзлар орқали эмас, балки биз қиёфамиз билан ифодалайдиган ҳиссиётлар орқали кечади. Онлайн мулоқотда биз ўз ҳиссиётларимизни смайликлар (қулай, бироқ персоналлаштирилмаган) ёки видеочат (персоналлаштирилган, бироқ, кўп ҳолларда ноқулай) орқали ифода этамиз. Mirror қулайлик ва персоналлаштиришни бирлаштиради. Бизнинг технологияларимиз биргина фотосуратдан бир сонияда ўзингизга ва дўстларингизга ўхшаш персонажлардан иборат минглаб стикерлар яратиб, сиз улардан кейинчалик мессенжер ва ижтимоий тармоқларда фойдаланишингиз мумкин. Фойдаланувчиларимиз биз яратадиган маҳсулотни хуш кўрадилар, иловани бир бири билан йилига 40 млн. марта улашадилар ва ушбу кўрсаткич изчил ўсиб бормоқда. Биз Одноклассники ижтимоий тармоғи аудиториясига технологияларимизни кўрсатишдан мамнунмиз ва уларга персонажлар маъқул келади, деб ўйаймиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг