Бу сафар талабгорларнинг ишларини “Innova”нинг арт директори Антон Ярусов, Scream School, Bang! Bang! Education ва Британиянинг Дизайн олий мактаби курсларининг нозири Дмитрий Карпов, AICнинг бошқарувчи шерик ва бош-дизайнер Сергей Попков, Одноклассники лойиҳасининг дизайн гуруҳи раҳбари Леонид Ивахов ва Mail.Ru Group порталининг дизайн жамоаси раҳбари Юрий Ветров баҳолайдилар.
Russian Design Cup бу ҳар йили ўтказилувчи танлов. Унинг ташкилотчиси одноклассники ижтимоий тармоғи. Баҳолаш эксперт ҳайъат аъзолари томонидан амалга оширилади ва танлов уч босқичда ҳамкорларнинг турли хил топшириқлардан иборат бўлади. Танловда ёш дизайнерлардан тортиб катта компанияларнинг тажрибали арт-директорлари ва менеджер-дизайнерлари ҳам қатнаша олади. 2015-йилда танловда Россия, Украина, Беларусь ва Озарбайжондан 210 нафардан ортиқ дизайнерлар 300 тадан ортиқ ишлари билан қатнашганлар. Аввалги ғолибларни танловнинг расмий сайти https://russiandesigncup.ru кўришингиз мумкин.