Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Спорт 14/09/2016 Одил Тўлендибоев - Паралимпия ўйинлари чемпиони
Одил Тўлендибоев - Паралимпия ўйинлари чемпиони
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари ғалабали одимларини давом эттирмоқда.

Паралимпия ўйинларининг дзюдо бўйича вазни 100 килограммдан ортиқ бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда қатнашган Одил Тўлендибоев озарбайжонлик Илҳом Закиевни, япониялик Кенто Масакани, финалда эса бразилиялик Силва Дэ Араухони енгиб, олтин медалга сазовор бўлди, деб хабар беради ЎзА.

Шунингдек, ўз вазн тоифасида эркаклар ўртасида Шуҳрат Бобоев ва Ширин Шарипов бронза медалини қўлга киритди. Дзюдо бўйича хотин-қизлар баҳсида Ҳайитжон Олимова кумуш, Гулруҳ Раҳимова бронза медаль билан тақдирланди.

200 метр масофага комплекс сузиш баҳсларида Фотимахон Омилова 2 дақиқа 25 сония натижа кўрсатиб кумуш медални, Шоҳсанам Тошпулатова 2 дақиқа 27 сония натижа билан бронза медални қўлга киритди.

Енгил атлетиканинг узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Солиев муносиб иштирок этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси 4 та олтин, 4 та кумуш ва 11 та бронза медални қўлга киритди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг