Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Технологиялар 04/08/2016 ОАВ: МТС август охирига қадар Ўзбекистондаги бизнесни тарк этади
ОАВ: МТС август охирига қадар Ўзбекистондаги бизнесни тарк этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россиянинг Мобил телесистема (МТС) компанияси август охиригача Ўзбекистон томонига ўз улушини сотган ҳолда “Universal Mobile Systems” (UMS) мобил алоқа оператори таъсисчилари таркибидан чиқади. Бу ҳақда манбага таянган ҳолда “РИА Новости” агентлиги хабар беради.

Агентлик манбасининг қайд этишича, ҳозирги вақтда МТС ва Ўзбекистон Ҳукумати битимнинг шартларини келишиб олишган.

Агентликнинг таъкидлашича, “МТС”нинг “UMS”даги улуши (50,01 фоиз) Ўзбекистон томонига “рамзий нарх”да сотилади. Битим август ойининг охиригача якунланиши керак.

Тахмин қилинишича, “UMS” активлари Ўзбекистоннинг миллий мобил алоқа оператори “Ўзмобайл”га (“Ўзбектелеком” АК филиали) берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг