Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 23/01/2017 Ўзвинсаноатхолдинг корхоналари 2016 йилда 1,39 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришди
Ўзвинсаноатхолдинг корхоналари 2016 йилда 1,39 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Компания корхоналари томонидан 2016 йилнинг январь-декабрь ойларида 1 трлн. 394 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, 1 трлн. 78,9 млрд. сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда, 105,9 ва 107,7 фоизни ташкил этди.

Шу даврда 20 млн. 622 минг литр узум виноси ёки ўсиш 101,4 фоизга, 62 млн. 742 минг литр ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ёки ўсиш 104,1 фоизга, 755 минг литр конъяк ёки ўсиш 111,2 фоизга ва 69 млн. 338 минг литр спирт ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 104,7 фоизни ташкил этди.

2016 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида холдинг компанияси корхоналари томонидан янги турдаги - 153 та алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилиб, истеъмол бозорига кенг ассортиментда маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи холдинг компанияси бўйича: ароқ ишлаб чиқариш – 81,3 фоиз, вино ишлаб чиқариш – 63,5 фоиз, коньяк ишлаб чиқариш 100,0 фоиз ва спирт ишлаб чиқариш – 85,9 фоизни ташкил этди.

2016 йил якуни билан экспортга жами 48,6 млн. АҚШ долларлик, жумладан Қарор билан тасдиқлаб берилган прогнозга асосан 19 млн. 558 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот жўнатилди ёки белгиланган прогноз кўрсаткичи 101,7 фоизга бажарилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг