Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 22/04/2016 “Ўзвиносаноат-холдинг” корхоналари 335,2 млрд. сўмлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришди
“Ўзвиносаноат-холдинг” корхоналари 335,2 млрд. сўмлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг биринчи чорагида “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси корхоналари томонидан 335 млрд. 209 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари, 250 млрд. 844 млн. сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 103,1 ва 105,9 фоизни ташкил этди.

“Ўзвиносаноат-холдинг” компаниясида 2016 йилнинг 21 апрель куни компания тизимидаги корхоналарнинг 2016-йил 1-чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва I-ярим йиллик вазифалари тўғрисида тўғрисида бошқарувнинг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Шу даврда соҳада 6 млн. 238 минг литр узум виноси, ўсиш суръати 80,4 фоизни, 14 млн. 928 минг (абсолют алкоголь) литр ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ёки 107,2 фоизни, 238,5 минг (абсолют алкоголь) литр коньяк ёки 107,9 фоизни, 297,8 минг литр шампан виноси ёки 102,0 фоизни ва 17 млн. 128 минг литр спирт ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 101,9 фоизни ташкил этди.

  2016-йил 1-чорагида барча модернизация ва қайта жиҳозлаш, шунингдек, ҳудудий дастурлар доирасида 10,4 млрд. сўмлик ёки 3,7 млн. АҚШ долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ёки белгиланган прогноз 100% га бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 4-февралдаги ПҚ-2120 сонли қарорига асосан 1-чорагида “Асл Ойна” АЖ томонидан 9 млрд. 389 млн. сўмлик 27,0 млн. дона шиша идишлар ишлаб чиқарилди ва белгиланган прогноз кўрсаткичи 100% га бажарилди. Экспортга 401,8 минг АҚШ долларлик шиша идишлар жўнатилди.

Компания корхоналари томонидан жорий йилнинг 1-чорагида экспортга жами 3 млн. 730,6 минг АКШ доллари миқдорида маҳсулот жўнатилди ёки белгиланган прогноз кўрсаткичи 129,0 фоизга бажарилди. Жумладан 1-чоракда ушбу корхоналар томонидан 716,4 минг долларлик вино хомашёси, 1 млн 9,4 минг долларлик коньяк спирти, 315,7 минг долларлик вино-ароқ ва коньяк маҳсулотлари, 666,0 минг долларлик узум концентрати ҳамда 617,1 минг долларлик турли ҳажмдаги шиша идишлар экспортга жўнатилди.

Тизимдаги “Шаробсавдо” базалари томонидан жорий йилнинг январь-март ойларида товар айланмаси прогноз кўрсаткичлари 117,5 фоизга ёки 479 млрд. 273,7 млн. сўмга бажарилди.

Компания тизимидаги корхоналар томонидан 2016-йилнинг 1-чораги якунлари бўйича жами давлат бюджетига тўловлари 254,0 млрд. сўмни ташкил қилди, шу жумладан 152,0 млрд. сўмлик акциз солиғи тўланди ва топшириққа нисбатан 101,6 фоизни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг