Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 27/02/2019 “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ: халқаро йўналишлардаги чегирма ва имтиёзлар
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ: халқаро йўналишлардаги чегирма ва имтиёзлар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти томонидан Россия Федерацияси, Қозоғистон ҳамда Қиргизистон давлатларига йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилган. Хусусан, Тошкент-Москва, Андижон-Москва, Тошкент-Казан, Тошкент-Урганч-Волгаград, Тошкент-Урганч-Москва, Тошкент-Урганч-Саратов, Тошкент-Новосибирск, Тошкент-Уфа, Тошкент-челябинск, Тошкент-Олмаота, Нукус-Бейнеу ҳамда Нукус-Олмаота йўналишлари жорий этилган. шунингдек, Тошкент-Бишкек-Балиқчи, Самарқанд-Остона мавсумий йўналишлари ҳам мавжуд. Бундан ташқари аксиядорлик жамияти томонидан халқаро келишув асосида мамлакатимиз худудидан ўтувчи Куляб-Москва, Душанбе-Москва ва Хўжанд-Москва йўналишларида қатнаётган йўловчи поездларига ҳам хизмат кўрсатилади.

Узоқ масофаларда ҳаракатланувчи поэздларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида чегирма ва имтиёзлар жорий этилган. Хусусан, йўловчилар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳудудларидан ўтадиган халқаро йўналишдаги поэздларда мазкур чегирмалардан фойдаланиши мумкин. 

Муддатидан олдин чиптани харид қилиш вақти бўйича қуйидагилар белгиланади:

    - чипта поезднинг жўнаш кунидан 45-41 кун олдин харид қилинса, СВ ва купе вагонлар учун 55 %;

     -  чипта поезднинг жўнаш кунидан 40-31 кун оралиғида харид қилинса, СВ ва купе вагонлар учун 45 %;

    -  чипта поезднинг жўнаш кунидан 30-6 кун олдин харид қилинса, СВ ва купе вагонлар учун 35 %

   - чипта поезднинг жўнаш кунидан 45-41 кун олдин харид қилинса, пласкарт  вагонлар учун 45 %;

  - чипта поезднинг жўнаш кунидан 40-31 кун оралиғида харид қилинса, пласкарт вагонлар учун 35 %;

   - чипта поезднинг жўнаш кунидан 30-6 кун оралиғида харид қилинса, пласкарт вагонлар учун 25 %.

Поезд жўнашига қанча кам вақт қолишига қараб чегирмалар ҳам камайиб боради. 5 кун қолганда эса чипталар белгиланган нархда сотилади. Белгиланган чегирмалар маҳаллий ёналишларда жорий этилмайди.

Юқоридаги имтиёзлар, чегирмалар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, ““Қазакстан темир жўли” миллий компанияси” АЖ, “Россия темир йўллари” ОАЖ темир йўли маъмурияти билан ҳамкорликда амалга оширилади. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги №ПП-3584 “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тоғрисида”ги қарори ижроси бўйича ҳам бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда. Пойтахтимиз ва барча вилоятларда ихтисослаштирилган чиптахоналар фаолият юритмоқда.

Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг