Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 30/05/2016 «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ ва «Ўзсаноатэкспорт» АЖдаги давлат улушлари хорижий инвесторларга сотилмайди
«Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ ва «Ўзсаноатэкспорт» АЖдаги давлат улушлари хорижий инвесторларга сотилмайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ҳукумати «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ ва «Ўзсаноатэкспорт» АЖдаги давлат улушларининг камида 15 фоизини хорижий инвесторларга сотиладиган рўйхатдан чиқарди.

Ҳукумат қарорига кўра, «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ ва «Ўзсаноатэкспорт» АЖ бирламчи қайта ишланадиган стратегик хомашё ва ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатадиган, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга товар ва хизматлар бўйича бошқариладиган корхоналар рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, 2015-йилнинг 21-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Хорижий инвесторларни акциядорлик жамиятларига жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди.

Мазкур ҳужжатга кўра, хорижий инвесторларнинг акциядорлик жамиятларидаги улуши 15 фоиздан кам бўлиши мумкин эмас.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг