Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 08/07/2016 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг умумий капитали 897,3 млрд. сўмни ташкил қилди
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг умумий капитали 897,3 млрд. сўмни ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзсаноатқурилишбанк республика молия бозорида барқарор фаолият олиб борган ҳолда, ўз иқтисодий имкониятларини мустаҳкамлаб иқтисодиётнинг таркибий ўзгариши жараёнларидаги иштирокини кенгайтирди ва инвестицион фаолиятини кучайтирди.

2016-йилнинг 1-июль санасига Банкнинг умумий капитали 897,3 млрд. сўмни ташкил қилди. Айнан ушбу даврда банк устав капитали 697,9 млрд.сўмни ташкил қилди.

Банк томонидан иқтисодиётнинг реал секторига ажратилган кредитлар портфели 7,7 трлн. сўмни ташкил қилди.

Тузилмавий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва кичик бизнес ва иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлашга доир ҳукумат қарорлари ижросидаги “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг фаол иштироки Республика иқтисодиёти ўсиш суръатларини ва макроиқтисодиёт барқарорлигини, иқтисодиётнинг асосий тармоқларининг барқарор фаолияти ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминламоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг