Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 18/07/2016 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ I ярим йилликда кичик бизнесга 571,2 млрд. сўмлик кредитлар ажратди
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ I ярим йилликда кичик бизнесга 571,2 млрд. сўмлик кредитлар ажратди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 571,2 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратди.

Хусусан, тадбиркорлик вакилларига 58,4 млрд.сўмлик микрокредитлар, аёл тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришга 45,2 млрд.сўмлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини кенгайтиришга 53,2 млрд.сўмлик, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 11,3 млрд.сўмлик, озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга 99,2 млрд.сўмлик, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга 138,1 млрд.сўмлик, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга 9,1 млрд.сўмлик кредитлар ажратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг