Йиғилишни ЎзМТДП фракцияси раҳбари С. Отамуратов бошқарди.
— Давлатимиз раҳбарининг Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилган натижалар қатор факт ва рақамлар мисолида чуқур таҳлил қилинди, аҳолининг ҳаёт даражаси, турмуш шароити ва қулайликлари ошиб бораётгани таъкидланди.
Дарҳақиқат, жаҳон иқтисодиётида кечаётган мураккаб жараёнлар ва салбий тенденцияларга қaрaмaй, мaмлaкaтимиз иқтисoдиётининг бaрқaрoр ўсиши вa мaкрoиқтисoдий мувoзaнaт тaъминлaнмоқда. Натижада халқимиз фаровонлиги ва турмуш даражаси ошиб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори юксалмоқда. Юртимизда фaoл инвeстиция сиёсaти олиб борилаётир.
Барча соҳалaрни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик янгилaш, трaнспoрт вa кoммуникaция инфрaтузилмa¬лaрини ривoжлaнтириш бўйичa устувoр лoйиҳaлaр aмaлгa oширилаяпти. Бу иқтисодиётда таркибий ва сифат ўзгаришларни таъминламоқда. Натижада мамлакатимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб бораётир. Ишлаб чиқариш ва саноат жадал суръатлар билан ривожланиб, унинг таркиби тубдан янгиланмоқда. Юқори технологияларга асосланган замонавий корхоналар ишга туширилиб, ишлаб чиқариш модернизация ва диверсификация қилинмоқда, иқтисодиётимизнинг рақобатдошлиги ошмоқда.
Таъкидлаш жоиз, кучли миллий иқтисодиётни шакллантириш, мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилишни мақсад қилган Ўзбекис¬тон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва фракцияси юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бун¬ёдкорлик ишларини қўллаб-қувватлаган ҳолда Президентимиз маърузасида белгилаб берилган истиқболдаги вазифалар ижросида фаол иштирок этиши лозим. Айниқса, Қонунчилик палатасидаги фракциямиз қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида ЎзМТДП сайловолди Платформасида иқтисодий соҳада белгиланган долзарб вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратиши жоиз. Матбуотда эълон қилинган “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун эса бу борадаги фаолиятимизнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Йиғилишда таъкидланганидек, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, илғор техника ва технологиялар билан жиҳозлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар иқтисодиётда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улуши камайиши, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш салмоғининг ортишига хизмат қилмоқда.
Хусусан, 2015 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоизни ташкил этди. Маҳаллийлаштириш дастурлари асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сони ҳамда сифати ҳам йилдан-йилга ошиб бораётир. Бу борада ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар мустақилликнинг илк йилларига нисбатан сезиларли даражада ўсиб, ҳозирда 35,5 фоизга етди. Хусусан, ички бозор озиқ-овқат маҳсулотлари билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан таъминланмоқда.
ЎзМТДП дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда партия ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмалари ҳамкорлигида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида ўтказилаётган амалий семинарлар, учрашувлар ва мулоқотларда хусусан, “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ЎзМТДПнинг иқтисодий соҳадаги устувор вазифасидир” номли лойиҳа доирасида мамлакатимиздаги мавжуд имкониятлардан янада унумли фойдаланиш, иқтисодий ўсишнинг янги омилларини излаб топиш, ҳудудларнинг ресурс салоҳияти ҳамда ички резервларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тўла ишга солиш масалаларида зарур тавсиялар берилмоқда.
Шунингдек, бундай тадбирларда маҳаллий инвесторларга яратилаётган қулай инвестиция муҳитини такомиллаштириш ва шу орқали бозор талабларига тез мослашадиган, ихчам, енгил саноат корхоналари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу, ўз навбатида, аҳолининг ўзимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий ва сифатли кийим-кечакка бўлган эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.
Фракция йиғилишида партиянинг иқтисодий соҳадаги устувор дастурий мақсад-вазифаларидан келиб чиққан ҳолда муайян чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди.
Шунингдек, йиғилишда ЎзМТДП фракцияси фаолиятига оид бошқа масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Алишер Қодиров, ЎзМТДП фракцияси аъзоси:
– Фракциямизнинг бугунги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича партия ташкилотлари ва фракция аъзоларининг масъулияти ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мазкур чора-тадбирлар ҳамда давлатимиз раҳбари маърузасида илгари сурилган мақсадлар ва белгиланган вазифаларни бажариш учун барча даражадаги депутатларга “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун жуда катта имкониятлар беради.
Акмалжон Жумабоев, ЎзМТДП фракцияси аъзоси:
– Яқинда барча депутатлар ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашиб қайтди. Мулоқотлар давомида халқимиз ва айниқса, ёшлар мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси ва раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида эришилаётган улкан марра ва ютуқлардан қалблари фахр-ифтихорга тўлаётганлигини изҳор этишди. Энг муҳими шундаки, Ватанимиз ёшлари — минглаб йигит-қизларнинг таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш, маданият, санъат, спорт ва бошқа кўплаб соҳаларда мамлакатимиз ва жаҳон миқёсида улкан ютуқларни қўлга киритаётгани ва бундан буён ҳам юртимиз тараққиёти ва унинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборига муносиб ҳисса қўшиш ҳисси билан яшаётганлиги уларнинг келажакка ишончи мустаҳкамлигидан, жамиятимизда тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораётганидан далолатдир.