Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 07/12/2017 ЎзЛиДеП: Тошкент – янги инновацион иқтисодиёт тараққий этган шаҳар
ЎзЛиДеП: Тошкент – янги инновацион иқтисодиёт тараққий этган шаҳар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Биз учун устувор масала – пойтахтимиз иқтисодиётида саноатнинг, юқори технологияларга асосланган илмталаб ишлаб чиқаришнинг улушини сезиларли даражада кўпайтириш. Биз шаҳар иқтисодиётида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи, тугал технологик жараёнга эга ишлаб чиқариш корхоналари етакчи ўрин тутиши зарур, деб ҳисоблаймиз. Бунда асосий эътибор асосан мамлакатимизнинг табиий ва хомашё салоҳиятига таянадиган, илғор замонавий технологияларни қўлловчи ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантиришга қаратилмоғи зарур.

Биз янги рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантириш, муҳандислик коммуникациялари ва зарур инфратузилмалар ўтказиш йўли билан уларнинг муайян ҳудудда жамланишини таъминлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш, илмий-технологик ва инновацион салоҳиятни мустаҳакамлашга қаратилган тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз.

Айни мақсадларда фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини барпо этишни биз юқори технологияли янги ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, социал инфратузилмаларини ва логистика хизматларини жадал ривожлантиришни таъминлашнинг муҳим омили, деб биламиз.

Партия айни пайтда ушбу масалаларни инновацияга асосланган иқтисодиётга ўтиш, илмий-технологик ва инновацион тадбиркорликни барқарор ривожлантиришни таъминлашнинг муҳим йўли деб билади. Биз инновацияни модернизациянинг энг муҳим омили ва ХХI асрда иқтисодий тараққиёт айнан инновация¬лар негизида таъминланади, деб ишонамиз.

Биз технологиялар йўналишида кескин чора-тадбирлар амалга оширилиши муҳимлигиниэътироф этамиз. Биз иқтисодиётнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган тармоқларини шакллантириш ва жадал ривожлантириш борасида қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз. Бизнинг устувор вазифамиз – пойтахтимиз ҳудудий ички маҳсулотида АКТ сектори улушининг жадал ўсишига эришиш. Биз айни пайтда Мирзо Улуғбек туманидаги инновация маркази фаолиятини самарали ташкил этиш ва дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмларини жадал ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Биз ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқувчилар ва уларга буюртма берувчиларга имтиёзлар ва преференция¬лар тақдим этиш, мамлакатимиз ва хориж инвестициясини жалб қилишни рағбатлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларнинг имкониятларидан янада самаралироқ фойдаланиш тарафдоримиз. “Ахборот технологиялари” бўйича мутахассисликка эга бўлган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга, жумладан, иқтидорли ёшларни уларнинг “старт-ап” лойиҳаларини рўёбга чиқаришида қўллаб-қувватлаш йўли билан алоҳида эътибор қаратамиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг