Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 07/12/2017 ЎзЛиДеП: Тошкент – энергия самарадорлигига асосланган иқтисодиётга эга шаҳар
ЎзЛиДеП: Тошкент – энергия самарадорлигига асосланган иқтисодиётга эга шаҳар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Пойтахтимиз саноати, иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишдаги энг муҳим вазифа – энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш. Биз бу соҳада ноёб, тикланмайдиган ресурсларга тежамкорлик билан ёндошишни таъминлашга, муқобил энергия ресурсларини излаб топиш ва жорий этишга йўналтирилган узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлаймиз.

Биз қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратамиз: муқобил энергия манбаларидан фойдаланаётган жисмоний ва юридик шахсларни моддий рағбатлантириш; аҳоли ўртасида энергия ресурсларига тежамкор муносабатни, энергия тежайдиган технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни тарғиб қилиш; энергия тежайдиган маҳсулотлар, жиҳозлар ва тизимлар ишлаб чиқариладиган лойиҳаларни амалга ошириш.

Ҳурматли сайловчилар – азиз ҳамшаҳарлар!

Биз партиямизнинг сайловлардаги иштироки билан боғлиқ бўлган иқтисодий соҳадаги устуворликларимиз билан сизни қисқа тарзда таништиришга ҳаракат қилдик.

Ушбу устуворликларни келажакда амалга ошириш мақсадида биз сайловларда энг муносиб номзодларни илгари сурдик.

Биз сизлар билан биргаликда шаҳримизнинг янги қиёфасини яратамиз деб ишонамиз.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзодларига овоз беринг!

Тадбиркорликни ривожлантириш жамиятимиз тараққиёти ва фаровон ҳаётимизнинг энг муҳим кафолатидир!

ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг