Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Хитой 08/09/2023 Ўзимни императордек ҳис қилдим...
Ўзимни императордек ҳис қилдим...

«Бобур» видеофильми эфирга чиққандан кейин, бош ролни ижро этган Муҳаммадали Абдуқундузов билан мактабларда кўплаб учрашувлар ташкил этилди. Шундай учрашувлардан бирида актёрга: «Шоҳ кийимини кийганда ўзингизни қандай ҳис қилгансиз?» деган саволга М.Абдуқундузов: «Ўзимни шоҳдек ҳис қилганман!» деган эдилар...

 

Дарҳақиқат, инсонга кийимнинг таъсири руҳшунослар томонидан ҳам исботланганини ўқиган эдим. Эндиликда эса бунга ишонч ҳосил қилдим. Хитойда бўлган вақтимизда биз, ОАВ ходимларини хитой миллий кийимларини кийиб кўришга таклиф қилишди. Бир неча асрларни ўз ичига қамраб олган мазкур либослар ўзида қандайдир ажиб бир сирни сақлаётгандек кўринди. Сабаби, мен император кийимини кийганимдан сўнг ўзимни императордек ҳис қилдим...  

Мазкур либосда тарихий фильмлар суратга олинадиган павильонни айландик, камонда ўқ уздик, от миниб, қилич чопдик, қадимги ўқ отар, девор ёрар ускуналарни кўрдик, гўёки хитой тарихи билан тиллашгандек бўлдик...

Бу кун ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, дунёнинг турли бурчакларидан келган барча журналистлар учун бир умрлик эсда қоларлик хотира бўлди...

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг