Валюта курслари 17/09/2024
$1 – 12729.48
UZS – -0.16%
€1 – 14156.45
UZS – 0.1%
₽1 – 139.72
UZS – -0.38%
Қидириш
Иқтисод 04/09/2024 «Ўзчармсаноат»да мамлакатнинг тери саноати ривожи муҳокама қилинди

«Ўзчармсаноат»да мамлакатнинг тери саноати ривожи муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси марказий аппарати томонидан мамлакатнинг тери саноати тармоғидаги иқтисодий кўрсаткичларни таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда 2024 йилнинг 9 ойида белгиланган иқтисодий режа кўрсаткичларини бажариш, шунингдек, йил якунига қадар ишлаб чиқариш, инвестиция ва экспорт дастурлари асосида прогнозларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Масъуллар ҳисоботлари тингланди ва олдинда турган вазифалар бўйича фикр алмашилди.

Масъуллар ҳар бир корхонага индивидуал ёндашув асосида республикадаги мавжуд ишлаб чиқариш субъектларини жойига чиқиб ўрганиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ҳал этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишди.

Экспорт масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 9 ой ва йил якунига қадар экспорт кўрсаткичларини бажариш ташкилий масалалари кўриб чиқилди. Шу кунга қадар экспортчи корхоналар томонидан хорижга юборилган маҳсулотлар ҳажмлари таҳлил қилинди. Экспорт билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги таъкидланиб, масъуллардан ижро интизоми ва масъулиятни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг