Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Туризм 28/07/2016 “Ўзбектуризм” МК Ўзбекистон фуқароларига Туркияга саёҳат қилмасликни тавсия этди
“Ўзбектуризм” МК Ўзбекистон фуқароларига Туркияга саёҳат қилмасликни тавсия этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбектуризм” МК Ўзбекистон фуқароларига Туркия мамлакатида вазият барқарорлашмагунига қадар, Туркияга сафарларни амалга оширмасликни тавсия этди.

“Ўзбектуризм” миллий компанияси Туркияга йўл олаётган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, сайёҳлик операторларига мурожаат қилиб, ушбу мамлакатда юзага келган ижтимоий-сиёсий вазиятни эътиборга олишни сўради, - дейилади компания хабарида.

Хабарда айтилишича, Туркиянинг маълум ҳудудларида юқори даражадаги кескинлик сақланиб қолган. “Туркияга сафар қилишни хавфсиз деб бўлмайди”, - қайд этади компания.

Туркия ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг