«Ўзбектелеком» ва Internet Initiative Japan ташаббуси тармоқ технологиялари соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Токё шаҳрида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Япониянинг етакчи интернет ва тармоқ ечимлари провайдери “Internet Initiative Japan” компаниясини Президенти Коичи Сузуки билан учрашув ўтказди.
Учрашувда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, йиғилишда «Ўзбектелеком» АЖ ва “Internet Initiative Japan” ўртасида янги ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Ушбу келишув икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаб, замонавий тармоқ технологиялари, маълумотлар билан ишлаш ва рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.