Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 19/10/2016 Ўзбекситон U-19 муддатидан олдин гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди
Ўзбекситон U-19 муддатидан олдин гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Австралияни мағлуб этиб муддатидан олдин гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди.

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Австралия ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди ва курашларга бой ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Бобур Абдуҳолиқов ҳамда Достон Ибрагимов Австралия дарвозасини биттадан ишғол этишди ва танаффусга Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан йўл олишди. Иккинчи бўлим бошида Достон Ибрагимовнинг яна бир голи эвазига Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси орадаги фарқни 3та голга оширди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида Австралия ёшлар терма жамоаси аъзолари Умид Ҳамроев дарвозасини икки бор ишғол этишди ва учрашув 3:2 ҳисобида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Тожикистон U-19 терма жамоаси Хитой ёшлар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилди. Шу тариқа, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси икки турдан сўнг гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди ва плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг