Валюта курслари 25/06/2025
$1 – 12456.25
UZS – 0.36%
€1 – 14461.71
UZS – 1.57%
₽1 – 158.36
UZS – -0.01%
Қидириш
Иқтисод 28/05/2025 «Ўзбекнефтгаз» ва “Air Products” GTL заводи синов натижалари ва стратегик ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» ва “Air Products” GTL заводи синов натижалари ва стратегик ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси ва “Air Products Netherlands Gases B.V.” компаниясининг Ўзбекистондаги вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида “Uzbekistan GTL” заводида амалга оширилаётган режали тўлиқ қувватда ишлашни синовдан ўтказиш (Performance Test) жараёнларининг биринчи босқичи муваффақиятли якунлангани таъкидланди. Шунингдек, мазкур технологик жараёнлар қувватини 100 фоизгача олиб чиқиш масалаларини амалга ошириш, тест натижалари асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоизки, “Uzbekistan GTL" заводида капитал таъмирлаш ишлари икки босқичда самарали ташкил этилди. Мутахассисларнинг юқори масъулият билан ёндашуви натижасида барча ишлар белгиланган муддатдан 20 кун аввал якунланди.

Учрашувда томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, барқарор ривожланишга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва стратегик йўналишлар бўйича умумий мақсадларни белгилаб олиш масалалари юзасидан келишиб олдилар.

Шу билан бирга, икки томон ҳам мавжуд ҳамкорликни кенгайтириш, юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш ва самарали инвестицион муҳит яратишда манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг