Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 18/05/2025 «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва United Energy Group Газли туманида газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича шартнома имзолади

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва United Energy Group Газли туманида газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича шартнома имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон халқаро энергетика форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз АЖ ва "United Energy Group" компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди.

Мулоқотнинг асосий мавзуси Газли ҳудудидаги конларда қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида таклиф этилган инновацион ечимлар бўлди.

Шунингдек, томонлар ишлаб чиқариш жараёнларини келгусида модернизация қилиш ва оптималлаштириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Учрашув сўнгида “United Energy Group Limited” ва «Ўзбекнефтегаз» АЖ раҳбарлари томонидан Газли ҳудудидаги конларда газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишнинг асосий шартлари тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Мазкур битим нефть-газ саноатига замонавий технологияларни жалб қилиш, хорижий тажрибалардан кенг фойдаланиш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш ҳажмини оширишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг