Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 23/05/2025 «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Halliburton» конларни ўзлаштириш ва инновацияларни жорий этиш истиқболларини муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Halliburton» конларни ўзлаштириш ва инновацияларни жорий этиш истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Halliburton» компаниялари раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотнинг асосий мавзуси «Halliburton» компанияси томонидан тақдим этилган интеграциялашган ёндашувлар ва илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда Жамиятга тегишли конларни ривожлантириш бўлди.

Шунингдек, активларни комплекс бошқариш, қатламларни рақамли моделлаштириш ва нефть қазиб олишни кўпайтириш усуллари ҳамда компаниянинг ишлаб чиқариш объектларида халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари кўриб чиқилди.

Ушбу учрашув ўзаро шерикликни кенгайтириш, технологияларни маҳаллийлаштириш ва Ўзбекистонда лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қаратилган стратегик мулоқотнинг мантиқий давоми бўлди.

Учрашув якунида томонлар тасдиқланган “Йўл харитаси” бўйича иш олиб бориш, инновациялар, хавфсизлик ва углеводород қазиб олиш самарадорлигини ошириш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг