Ўзбекистон–Хитой: замонавий техник олий таълим инфратузилмаси йўлга қўйилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 10 июль куни Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги Ўзбекистон Бош консуллигида Тошкент давлат транспорт университетида “Линнан олий профессионал устахонаси”ни ташкил этиш бўйича расмий келишув имзоланди.
Ташаббус “Бир макон – бир йўл” стратегияси доирасида Гуангдонг провинцияси ҳукумати томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган.
Янги марказ автотранспорт муҳандислиги, техник хизмат ва водород технологияларига ихтисослашган бўлади. Тоёта, БЙД, Черй каби етакчи компаниялар билан ҳамкорликда техник лаборатория ташкил этилади.
Лабораторияда университет талабалари ҳамда техникум ўқувчилари касбий амалиёт ва стажировка ўташ имкониятлига эга бўладилар яратади.
Лойиҳанинг 1-босқичи учун 800 минг АҚШ доллари ажратилган бўлиб, бу Ўзбекистон олий техник таълим тизимини халқаро талабларга мослаштириш йўлидаги амалий қадамлардан бири саналади.