Валюта курслари 25/06/2025
$1 – 12456.25
UZS – 0.36%
€1 – 14461.71
UZS – 1.57%
₽1 – 158.36
UZS – -0.01%
Қидириш
Ўзбекистон 28/05/2025 Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Португалия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Португалия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Португалияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган) Нодир Ғаниев ушбу мамлакат Президенти Марселу Ребелу де Соузага ишонч ёрлиқларини топширди.

"Белем" саройида бўлиб ўтган расмий маросимдан сўнг кечган мулоқот чоғида Португалия Президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболларини юқори баҳолади. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Марселу Ребелу де Соуза Нодир Ғаниевни ушбу лавозимга тайинлагани билан табриклаб, унга Португалия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятида улкан зафарлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Португалия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 12 августда ўрнатилган.

Аввал Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси лавозимида ишлаб келган Нодир Ганиев 2024 йил 17 сентябрь куни Франция Президенти Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг